Ҳозирда Сурияда БМТ резолюциясини амалга ошириш ишлари амалга ошмоқда.
Аввалроқ, Сурияда БМТнинг мамлакат ичкарисига инсонийлик ёрдамини етказиш ва 30 кунга урушни тўхтатиш бўйича 2041-резолюцияси амал қилишни бошлагани ҳақида хабар қилган эдик.
Ушбу вақт мобайнида мамлакатдан, хусусан, Шарқий Ғутада давом этаётган уруш ҳудудидан 11640 киши олиб чиқилган. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
Суриядаги Курашаётган томонларни яраштирув маркази вакили россиялик генерал-майор Юрий Евтушенконинг маълум қилишича, Суриядаги тинч аҳолини кўчиришда энг самарали қадамлар Муҳайям ал-Вафедин инсонийлик ёрдами йўлагидан олиб олиб олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 28 февралидан бери ушбу биргина йўлак орқали 728 нафар тинч аҳоли олиб чиқилган. Бундан ташқари Хаммурия ва Сакбайи Ҳаззо йўлакларидан ҳам ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда.
Евтушунконинг таъкидлашича, Дамашққа яқин ҳудуд бўлган Дума ҳудудига 137 тонна озиқ-овқат етказилган.
Хабарларга кўра, Сурия ҳукумати қўшинлари Дамашққа яқин ҳудудлар бўлган Хаммурия, Сакбайи Ҳаззо ва Муҳайям ал-Вафединда Сурия томонидан террорчи деб ҳисобланган гуруҳларни йўқ қилган ва ушбу ҳудудлар ҳукумат назоратига ўтган.

Икром Раҳмон