...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шахмат бўйича XV Осиё чемпионатига старт берилди


01:51, 27.05.2016 Спорт
 2 127

2015 йил ўзбекистонлик шахматчилар халқаро миқёсдаги мусобақаларда 25 олтин, 8 кумуш ва 12 бронза медални қўлга киритганди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида илк бор шахмат бўйича Осиё чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар қилган эдик. Кеча, 26 май куни Тошкент шаҳрида шахмат бўйича XV Осиё чемпионатига старт берилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Осиё шахмат федерацияси ҳамда мамлакатимиз шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур чемпионатда йигирмадан ортиқ давлатдан икки юзга яқин шахматчи ўзаро баҳслашмоқда. 
 
Швейцарча тизимда тўққиз турдан иборат мусобақада Ўзбекистон шарафини Рустам Қосимжонов, Марат Жумаев, Жаҳонгир Воҳидов, Темур Игонин, Нодирбек Ёқубов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Меҳриддин Йўлдошев, Музаффаржон Эминжонов, Акмал Файзуллаев, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Нодира Нодиржонова, Баҳора Абдусатторова, Ситора Сапарова каби иқтидор эгалари ҳимоя қилмоқда. 
 
Маълумот учун, 2015 йил ўзбекистонлик шахматчилар халқаро миқёсдаги мусобақаларда 25 олтин, 8 кумуш ва 12 бронза медални қўлга киритганди. Бу йил Мўғулистонда ўтказилган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёш спортчилар 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.  

Теглар:Шахмат Шахмат бўйича Осиё чемпионати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!