...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларига тегишли автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди?!


01:32, 27.05.2016 Жамият
 9 480

Давлат рамзлари туширилган оқ рангдаги Cobalt автомобили йўл четидаги светофорга келиб урилган.

Кеча, 26 май уни Тошкентнинг Кичик халқа йўли ва Дўмбиробод кўчалари туташган чорраҳада навбатдаги йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
 
Сурат тагидаги қолдирилган изоҳларда айтилишича, ЙТҲ икки Cobalt автомобили иштирокида содир бўлган. Улардан бири ҳуқуқ-тартибот органи ходимларига тегишли экани айтилмоқда. Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари тасвири туширилган оқ рангдаги Cobalt автомобилининг давлат рақами олиб қўйилгани учун у қайси ташкилотга тегишли эканини аниқлашнинг имкони бўлмади. 
 
Суратларда кўриб турганингиздек оқ рангдаги Cobalt автомобили йўл четидаги светофорга келиб урилган. Кучли зарб натижасида светофор мувозанатини йўқотиб, йиқилган.
 
ЙТҲда қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумот берилмаган. 

Теглар:ЙТҲ Тошкент Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

shaxnoza
11:46 29.05.2016

BUNGA RUXSAT OLISH KERAKMI TEGISHLI JOYLARDAN



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар