
26 май куни Грузия миллий байрами – давлат мустақиллиги тикланган кун ҳисобланади.
Малумот ўрнида, 1918 йил 26 май куни Ноэ Жордания бошчилигида Грузиянинг Биринчи Демократик ҳукумати мамлакат мустақиллигини эълон қилди. Мамлакатнинг Биринчи Мустақил Демократик Республикаси 3 йил давом этди. Бу даврда Грузия Германия, Буюк Британия, Франция, Туркия, Аргентина каби 23 давлат томонидан тан олинди.
Мустақиллик байрами пойтахт ва вилоятларда Миллий байрам сифатида кенг нишонланади. Унда машҳур бастакорлар, дирижёрлар ва мусиқачилар Грузиянинг 100 йиллик тарихини қўшиқ қилиб куйлайди.