
Гидрометеорология хизмати маркази эртага қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
Демак, якшанба куни Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +34...+36 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, 15-20 м/с тезликка етиши мумкин.
Фарғона водийсида ҳаво бўлиб, кечаси +13...+18, кундузи +30...+35 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Шамол тезлиги 17-22 м/с тезликка етиши мумкин.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +33...+38 даражагача кўтарилиб, 17-22 м/с тезликда шамол эсади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида кечаси +13...+18, кундузи +20...+25 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Ёз яқинлашиб келаётганига қарамасдан эртага, 27 май куни Республиканинг кўплаб ҳудудларига кучли шамол эсиши кутилмоқда.