Президент ташриф чоғида оддий аҳолининг яшаш тарзи билан яқиндан танишади.
Бу ҳақда Президент Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев ташриф чоғида ҳудудлардаги ижтимоий, иқтисодий янгиланишлар ва, энг муҳими, оддий аҳолининг яшаш тарзи билан яқиндан танишади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 25 март куни ҳам ушбу туманга ташриф буюриб, бунёдкорлик лойиҳалари билан танишган ва аҳоли билан мулоқот қилган эди.