Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосалари Рустам Азимов ҳамда Адҳам Икромовнинг Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилажак ислоҳотлар борасидаги таклифлари ва берилган топшириқлар юзасидан ҳисоботини тинглади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистонда бўлиб, Вазирлар Маҳкамаси таркиби ва қатор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари йиғилишда сўзга чиқиб, ҳуқуқ-тартибот органлари, соғлиқни сақлаш, банклар фаолиятига танқидий назар ташлади. Айниқса, прокурорлар ҳақида гапирар экан, ўз ишига совуққонлик билан қарайдиган, кўзи ёнмайдиган прокурорлар давлатга кераксиз эканини алоҳида таъкидлади Бу борада янги кадрларни излаб топиш, мавжуд камчиликларнинг ўрнини тўлдириш масаласида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига алоҳида топшириқлар берилди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосалари Рустам Азимов ҳамда Адҳам Икромовнинг Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилажак ислоҳотлар борасидаги таклифлари ва берилган топшириқлар юзасидан ҳисоботини тинглади.
Шавкат Мирзиёев аҳолининг даромад манбаи, хусусий тадбиркорлик ва паррандачиликни ривожлантириш масаласига эътибор қаратар экан, “Республика бўйича, айниқса, Қорақалпоғистонда қишлоқда яшовчи ҳар бир хонадон 100 тадан товуқ боқишга мажбур. 100 та товуқ энг камида кунига 50 та тухум беради. 10 тасини ўзи еб, ҳар куни 40 тадан тухум сотса, кам таъминланган оила бўлмайди. Бу эртанги иқтисодиётимизнинг барқарорлиги...”, дейди давлат раҳбари.
Президент мазкур масала юзасидан ўз таклифларини берар экан, Рустам Азимовга туманлардаги вакиллар ҳар бир хонадонга кириб-чиқиши, одамларни тадбиркорликка жалб қилиши кераклигини уқтирди. Бу борада телевидение учун видеороликлар тайёрлаб, уни эфир соатларига жойлаштириш кераклигини алоҳида таъкидлади давлат раҳбари.