“Меҳр – кўзда. Халқнинг, кексаларнинг дуосини олган одам кам бўлмайди, дуода гап катта”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари Қорақалпоғистонидаги Имом Эшон Муҳаммад масжидида ҳам бўлиб, диний идора вакиллари, қорақалпоғистонлик фахрийлар, нуроний отахонлар билан учрашиб, суҳбатда бўлди.
“Сайловларда сизларнинг ортингиздан ёшларимиз эргашиб, сайловлар Қорақалпоғистонда ҳам яхши ўтди. Менга шунча ишонч билдирганингиз учун сизларга таъзим қилиб, раҳмат айтмоқчиман”, деб гап бошлади давлатимиз раҳбари.
“Меҳр – кўзда. Халқнинг, кексаларнинг дуосини олган одам кам бўлмайди, дуода гап катта”, дейди Шавкат Мирзиёев. Давлат раҳбари кексаларга юзланар экан, уларнинг тўғри масҳалатлари, яшаб ўтган умр йўли ёшлар учун катта ўрнак эканини таъкидлади.
Давлат раҳбари билан учрашувга йиғилган нуронийлар Шавкат Мирзиёевни танлаб адашмаганлари, ундан кўп нарса кутаётганликларини айтдилар. Мазкур учрашув “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилди. Дастурни эътиборингизга ҳавола этамиз.