...
МЕНЮ
ONLINE TV

Айрим имом-хатибларга танбеҳ берилиб, вазифасидан озод этилиш тўғрисида огоҳлантирилди


15:41, 22.01.2017 Жамият
 6 259

Фарғона вилояти имом-хатиблари ва имом-ноибларининг фаолияти сарҳисобига бағишланган йиғилиш танқидий руҳда ўтди.

Фарғона вилояти имом-хатиблари ва имом-ноибларининг 2016 йил якунига бағишланган умумий йиғилишида иш фаолияти, маънавий-маърифий тадбирлар ва оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар бўйича камчилик ва сусткашликка йўл қўйган ходимларга нисбатан бирма-бир қаттиқ танбеҳ берилиб, келгусида ўз вазифасини суиистеъмол қилган ходимларга қаттиқ  интизомий чора кўриш ва ҳатто вазифасидан озод этилиш тўғрисида огоҳлантирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда

18 январь куни йиғиилшда Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Қамариддин Имомов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов  иштирок этган. 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили Турсунали Эрбўтаев вакиллик ходимлари ва имом-хатибларнинг 2016 йилги фаолияти бўйича умумий ҳисобот берди, дейилади хабарда. 

Йиғилишда ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилган. 

Имом-хатибларга ОАВларда  ёшларнинг ҳар хил зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган  мақолаларни  газета, журнал ва интернет сайтларида мунтазам ёритиб бориш, китобхонликни ошириш шу билан бирга вакиллик тасарруфидаги барча масжидларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш, намозхонлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш бўйича зарурий кўрсатмалар бериб ўтилди.

Йиғилишда келгусида  бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида 2016 йилда самарали меҳнат қилган, диний соҳада намунали хизмат қилган, шунингдек, “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газетасига обуна бўлишда фаоллик кўрсатган фидоий имом-хатиблар “Мақтов ёрлиғи” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Теглар:Ўзбекистон мусулмонлари идораси имом-хатиблар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар