...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев янги солиқ тузилмасини тасдиқлади


16:12, 02.08.2017 Жамият
 6 744

2017 йил 1 августда “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3168-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5116-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
 
1. Қуйидагилар:
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг намунавий тузилмалари 3–4-иловаларга мувофиқ;
 
давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
 
2. Давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 12 131 нафар, шу жумладан, марказий аппаратда 263 нафар этиб белгилансин, шундан 12 056 нафари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан, 75 нафари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисига:
 
зарур ҳолларда давлат солиқ хизмати органларининг тасдиқланган тузилмаларига ўзгартишлар киритиш;
 
Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат солиқ хизмати органларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш ҳуқуқи берилсин.
 
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомни;
 
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомни;
 
тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини, шу жумладан, Махсус жамғармага ажратмалар миқдорини оширишни назарда тутувчи Давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.
 
4. Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг харажатлар сметаси ва штат жадвалига ўзгартишлар киритсин.
 
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
 
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
 
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
 
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
 
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари В.А. Голышев ва О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти
 Шавкат Мирзиёев
 
Тошкент шаҳри 1 август

Теглар:Президент Солиқ Қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар