Ҳиндистонда куч сув тошқинлари кузатилди ва оқибатда кўплаб инсонлар қурбон бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда юз берган кучли сув тошқинлари ҳамда Уттар-Прадеш штатида содир бўлган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковиндга чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта якунида Ҳиндистон шимолида кузатилган куч сув тошқинлари оқибатида 200 дан зиёд киши қурбон бўлган эди. Табиий офат шунингдек, Непал ва Бангладешда ҳам катта талофатларни келтириб чиқарган.