...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018 саралаш. Хитой футбол терма жамоаси Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди


18:44, 20.08.2017 Спорт
 3 475

Таркибга фақатгина бир нафар легионер таклиф этилган.

Хитой футбол терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи ЖЧ–2018 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Қатарга қарши учрашувлар учун 23 футболчидан иборат таркибни эълон қилди.
 
Италиялик мутахассис бўлажак ўйинларга атиги бир легионерни таклиф қилди. Энг кўп – 7 нафар футболчи “Гуанчжоу Эвергранд” клубидан чақирилди.
 
Қуйида таркиб билан танишиш мумкин:
 
Дарвозабонлар: Зенг Ченг (“Гуанчжоу Эвергранд”), Ванг Далеи (“Шандонг Луненг”), Ян Жунлинг (“Шанхай СИПГ”);
 
Ҳимоячилар: Фенг Сьяотинг (“Гуанчжоу Эвергранд”), Жанг Линпенг (“Гуанчжоу Эвергранд”), Рен Ханг (“Хэбей”), Жианг Жипенг (“Гуанчжоу R&F”), Денг Ханвен (“Бейжинг Ренхе”), Гао Жуньи (“Хэбей”), Ванг Шенчао (“Шанхай СИПГ”), Ли Леи (“Бейжинг Гоань”);
 
Ярим ҳимоячилар: Женг Зи (“Гуанчжоу Эвергранд”), Жао Сьюри (“Тяньцзинь Цюаньцзянь”), Хао Жунмин (“Шандон Луненг”), Ю Ханчао (“Гуанчжоу Эвергранд”), Жанг Сизе (“Бейжинг Гоань”), Ванг Ёнгпер (“Тяньцзинь Цюаньцзянь”), Йин Хонгбо (“Хэбей”), Хе Чао (“Чанчун Ятаи”);
 
Ҳужумчилар: Гао Лин “Гуанчжоу Эвергранд”, Жанг Юнинг (“Вердер”, Германия), Ву Леи (“Шанхай СИПГ”), Сиао Жи (“Гуанчжоу R&F”).
 
Аввалроқ Жанубий Корея терма жамоаси устози Шин Тэ Йонг ҳам Эрон ва Ўзбекистонга қарши таркибни маълум қилганди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ҳам бўлажак ўйинларга чақирилган футболчилар рўйхатига аниқлик киритиб олган.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитойга қарши баҳс олиб борса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Корея термасини қабул қилади.
 
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Хитой Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!