...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Учтепа туманида


12:53, 16.06.2017 Жамият
 4 000

Президент дастлаб туманда бунёд этилиши режалаштирилаётган кўнгилочар ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 16 июнь куни пойтахт Тошкентнинг Учтепа туманига ташриф буюрди.
 
Президент дастлаб туманда бунёд этилиши режалаштирилаётган кўнгилочар ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишди.
 
Олти гектарга яқин майдонга эга мазкур истироҳат боғида замонавий, хавфсиз, энергиятежамкор аттракционлар, болаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширадиган ўйин қурилмалари, сузиш ҳавзаси, фаввора, китобхонлик учун махсус жой, скейт ва гуллар майдончалари, савдо шохобчалари, автомобиллар турадиган жой ва бошқа зарур инфратузилма иншоотлари қурилиши кўзда тутилган.
 
Шавкат Мирзиёев истироҳат боғи лойиҳасини янада мукаммалаштириш, унинг атрофида замонавий гипермаркет бунёд этиш, унда замонавий кинотеатр, кутубхона ва бошқа зарур дам олиш масканлари бўлиши, бунёдкорлик ишларида Жанубий Корея, Япония каби давлатлар тажрибасидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб, мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди.
 
Президентнинг туманга ташрифи давом этмоқда. 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Учтепа туманига ташрифи Учтепа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар