...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Туркманистонда соғломлаштирилаётган ўзбек болалари билан учрашди


08:59, 20.05.2017 Жамият
 3 945

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларидан 100 нафар бола “Даянч” болалар соғломлаштириш марказига юборилганди.

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан кеча, 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташрифи давомида “Аваза” миллий сайёҳлик зонасининг “Камалак” болалар кўнгилочар боғида ўзбекистонлик болалар билан учрашди.
 
Жорий йилнинг май ойи бошида Президент Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқотида Туркманистон Президенти Каспий соҳилидаги болалар соғломлаштириш марказлари ўзбекистонлик болаларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган эди.
 
Мазкур таклифга биноан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларидан 100 нафар бола “Даянч” болалар соғломлаштириш марказига юборилди. Шавкат Мирзиёев болалар билан дам олиш таассуротлари, туркманистонлик тенгдошлари билан дўстлик муносабатлари тўғрисида суҳбатлашди, соғломлаштириш марказида яратилган шароитлар билан танишди. Болаларга совғалар берди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи давом этмоқда.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи Аваза Ўзбекистон-Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар