...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев танқид қилган мактаб 4 ойда қайта қурилди


10:18, 25.10.2017 Жамият
 3 697

Ушбу мактабда 1139 нафар ўқувчиларга 63 нафар олий маълумотли ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқда.

Кеча, 24 октябрь куни Тошкентнинг Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабининг капитал таъмирлашдан кейинги очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.


 
Унда халқ таълими вазири, маҳаллий ҳокимлик вакиллари, ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган.
 
Июнь ойида Давлат раҳбари ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида мазкур таълим муассасасига ташриф буюрган эди.


 
Президент бу ерда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари ва келгусида таълим-тарбия сифатини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли топшириқлар берган эди. Ўтган қисқа вақт мобайнида ушбу мактаб капитал реконструкция қилингани айтилди.


 
Ушбу мактабда 1139 нафар ўқувчиларга 63 нафар олий маълумотли ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқда.
 
Бутунлай янгича кўринишда реконструкция қилинган мактаб биносида ўқувчиларнинг таълим олиши учун барча шароит яратилди. Мактаб кутубхонаси фонди зарур дарслик ва адабиётлар билан бойитилди. Синфхоналар замонавий тарзда жиҳозланди. Айниқса, кимё, биология, физика хоналари лаборатория жиҳозлари билан таъминланди.
 
Ўқувчиларнинг сифатли ва тўғри овқатланиши учун шарт-шароит яратиш мақсадида замонавий ошхона фойдаланишга топширилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Халқ таълими вазирлиги Мактаб қайта қурилди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар