...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кореялик ишбилармонлар “Tashkent City” қурилиши билан танишдилар


09:55, 25.10.2017 Жамият
 3 710

“Tashkent City” лойиҳасини қурилиш ишлари 1 миллиард долларга баҳоланган.

Аввалроқ, Ислом Каримов, Алишер Навоий шоҳкўчалари, Фурқат ва Олмазор кўчалари ўртасида 80 гектар майдонда жойлашиши режалаштирилган “Tashkent City” халқаро бизнес марказининг қурилиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Корея Республикасининг Ер ресурслари, инфраструктура ва транспорти вазири Ким Хён Ми “Tashkent City” марказининг қурилиш майдонига ташриф буюрди ва лойиҳа билан танишди.
 
“Tashkent City” лойиҳасининг Facebook’даги саҳифасида қайд этилишича, делегация таркиби Кореянинг йирик “Korea Eximbank”, “Korea Expressway”, “Hyundai Engineering Co. Ltd”, “POSCO Engineering and Construction”, “HSnK Architects Group” компаниялари вакилларидан иборат бўлган.
 
Ташриф давомида жанубий кореялик шериклар билан ҳамкорлик борасида муҳокамалар ўтказилди. Шунингдек, “Tashkent City” лойиҳасининг тақдимоти ташкил этилди.
 
Ўзбекистон ҳукумати инвесторлар учун имтиёзлар тақдим этишни кўзламоқда. Йирик Корея компаниялари вакиллари лойиҳага қизиқиш билдиришди.
 
“Tashkent City” лойиҳасини қурилиш ишлари 1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Қурилиш ишлари эса келаси йилдан бошланиши кўзда тутилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Tashkent City Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар