...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга қуруқ қўл билан бормайди


15:28, 14.03.2018 Жамият
 9 059

Мазкур тадбир Қозоғистон пойтахти Остонадаги “Астана опера” опера ва балет Давлат театрида ўтказилиши белгиланган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев таклифига асосан эртага, 15 март куни Қозоғистонга ташриф буюриши ҳақида хабар қилган эдик.
 
Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг очилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон ва Қозоғистон халқ артисти Фаррух Зокиров бошчилигидаги “Ялла” гуруҳи, Ўзбекистон халқ артистлари Нормўмин Султонов, Самандар Алимов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархонлар иштирок этади, деб хабар бермоқда “Inform.kz”.
 
Мазкур тадбир Қозоғистон пойтахти Остонадаги “Астана опера” опера ва балет Давлат театрида ўтказилиши белгиланган.
 
Шунингдек, концертда ўзбек ва қозоқ адабиётининг улуғ шоирлари Алишер Навоий ва Абай Қўнонбоевлар ижодидан шеърлар ўқилиши таъкидланмоқда.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон йилининг очилишида Ўзбекистон Ёшлар симфоник оркестри ва Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри солистлари жаҳон классик мусиқа асарлари ва куларини намойиш қилишади.
Икром Раҳмон

Теглар:Қозоғистон Ўзбекистон Ялла 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар