...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чемпионлар лигасида 11 йиллик тарих янгиланди


15:12, 14.03.2018 Спорт
 2 628

Римликлар меҳмонда урилган гол эвазига чорак финалга йўл олдилар ва...

Бугун, 12 март куни шунингдек, Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Рома” – “Шахтёр” учрашуви бўлиб ўтди.
 
“Стадио Олимпико” стадионида бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.
 
Учрашувнинг 52-дақиқасида Кевин Стротман шериги Эдин Жекони қулай вазиятга олиб чиқди. Жеко ушбу вазиятни кўкка совурмади ва жамоасини кейинги босқичга олиб чиққан голга муаллиф бўлди.
 
Шу тариқа, римликлар меҳмонда урилган гол эвазига чорак финалга йўл олдилар.
 
Бундан ташқари, ЕЧЛ чорак финалида иккита Италия клуби тўп сурадиган бўлди. Аввалроқ “Тоттенхэм”ни турнирдан чиқариб юборган “Ювентус” бу натижага эришганди.
 
Бундай ҳодиса сўнгги бор 2006/2007 йил мавсумида кузатилганди, ўшанда “Милан” ва “Рома” ушбу босқичгача етиб келишган.
 
ЕЧЛ, 1/8 финал, жавоб учрашуви.
“Рома” – “Шахтёр” 1:0.
Гол: Жеко (52).
 
“Рома”: Алиссон, Фасио, Манолас, Коларов, Флоренци, Стротман, де Росси, Ундер (Жерсон, 65), Наингголан, Перотти, Жеко (Ал Шаарави, 89).
 
“Шахтёр”: Пятов, Ордец, Исмаили, Бутко, Ракицкий, Фред, Степаненко (Алан Патрик, 74), Тайсон, Марлос (Дентиньо, 82), Бернард, Феррейра.
 
Огоҳлантиришлар: Флоренци (39), Манолас (54), Степаненко (71), Фред (76), Феррейра (80).
 
Четлатиш: Ордец (79).
 
Дастлабки ўйин натижаси: 1:2.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Рома Шахтёр ЕЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!