...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги янги корхона билан танишди


15:40, 16.12.2017 Жамият
 3 336

Давлат раҳбарига корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт салоҳияти ҳақида сўзлаб берилди.

Аввалроқ, бугун, 16 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида янги қурилган Ибройим Юсупов номидаги мактаб-интернатига ташриф буюргани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Президентнинг ташаббус ва кўрсатмалари асосида бунёд этилган мазкур таълим муассасаси барча замонавий талабларга эга бўлиб, бу ерда ўқувчилар учун қулай шароитлар яратилган.
 
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи доирасида Нукус шаҳрида янги барпо этилган “Samsung” бренди асосида замонавий телевизорлар ва чангютгичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонасида ҳам бўлди. Бу ерда давлат раҳбарига корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт салоҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
 
Шу ернинг ўзида Президент “Ўзэлтехсаноат” компанияси томонидан 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳаларнинг тақдимоти билан танишди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ўзэлтехсаноат Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар