Концерт ҳозирча 15 кун деб эълон қилинган, аммо талаб ва истакларга кўра яна концерт кунлари кенгайиши эҳтимолдан холи эмас.
Куни кеча 54 ёшини қаршилаган Юлдуз Усмонова бу йилги концерт дастурига тайёргарлик ишларини аллақачон бошлаб юборган. Хонандани яхши билганлар, унинг концерт дастурларида доим қатнашганлар Усмонованинг апрелда концерт беришига одатланган эди. Аммо бу йилги концерт ойи ўзгарди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 10-24 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Сен ва мен учун” номли концерт дастурини тақдим этади. Концерт ҳозирча 15 кун деб эълон қилинган, аммо талаб ва истакларга кўра яна концерт кунлари кенгайиши эҳтимолдан холи эмас.
“Qalampir.uz” интернет-нашри ушбу концерт дастурини бо ахборот ҳамкори сифатида ёритиб боради. Концертга оид бошқа маълумотлар билан таништиришда давом этамиз.