Президент олдинги ташрифи чоғида бу масканни комплекс реконструкция қилиш тўғрисида топшириқ берган эди.
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” масжидига ҳам борди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев ўтган сафарги ташрифи чоғида бу масканни комплекс реконструкция қилиш тўғрисида топшириқ берган эди.
Ҳозирда “Имом Эшон Муҳаммад” масжидидаги реконструкция ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилган бўлиб, Президент у ерда аҳоли учун яратилган шарт-шароитни кўздан кечириб, оқсоқоллар билан суҳбатлашди.