Машғулотларга қатнашаётган бошқа ёш спортчиларга ҳам Президентнинг эсдалик совғалари топширилди.
Давлат раҳбари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Нукусда янги қурилган Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактаби фаолияти билан ҳам танишди.
Ушбу спорт комплекси юқорида қайд этилган спорт турлари бўйича Қорақалпоғистон терма жамоалари ўқув-йиғин машғулотлари ўтказадиган базага айлантирилади. Ушбу мажмуа ўқув-йиғин машғулотлари учун яратилган имкониятлари бўйича мамлакатда ягона ҳисобланади.
Президент мажмуада машғулотларда иштирок этаётган ёш спортчилар билан мулоқот қилди. Авваламбор шундай замонавий спорт иншооти билан сизларни табриклайман, деди Президент. Бу масканда спорт билан шуғулланиш учун барча шароит яратилган. Энди шу имкониятлардан самарали фойдаланиб, юксак натижаларга эришиш керак.
Давлат раҳбари мажмуада Қорақалпоғистон спорт мураббийларининг малакасини ошириш марказини ташкил этиш, машғулотларни самарали ўтказиш юзасидан топшириқлар берди. Шу ерда Президент номидан оғир атлетика бўйича нуфузли турнирлар совриндори Рустам Жангабоевга уй, дзюдочи Элёр Машариповга “Malibu” автомобили, қиличбозлик бўйича халқаро турнирлар совриндори Зайнаб Дайибековага “Nexia” машинаси берилди.
ЎзАнинг хабарига кўра, машғулотларга қатнашаётган бошқа ёш спортчиларга эсдалик совғалари топширилди.