...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси айрим солиқлардан озод қилинди


11:38, 05.01.2019 Жамият
 2 019

Солиқ борасидаги имтиёзлар уюшмаган бир неча йилга берилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмаси – “Ўзэлтехсаноат” ташкил этилиши белгиланганди.
 
Ҳужжатда қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 январига қадар:
 
“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилади;
 
шартномалар бўйича ташкилотларнинг “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига ажратмалари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқарилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзэлтехсаноат Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар