...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга боради


14:12, 21.02.2018 Жамият
 2 671

Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форумида икки мамлакат ўртасидаги истиболли режалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил баҳор фаслида Озарбайжонга расмий ташриф билан бориши мумкин. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.
 
Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Гусейн Гулиев кеча Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми чоғида бу ташриф хусусида тўхталиб ўтди.
 
Элчи икки мамлакат президентларининг учрашуви қачон ташкил этилишига ойдинлик киритиб қуйидагича жавоб берди:
 
“Президентлар бир-бирини яхши танийди, улар бир қатор халқаро майдонларда учрашишган. Аниқ санани ҳозир айтиш қийин, лекин бу шу йилнинг баҳори, катта эҳтимол билан май ойи охирида бўлади”.
 
Дипломатнинг таъкидлашича, ташриф давомида кенг доирадаги йўналишлар, хусусан, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги соҳаси, қурилиш материаллари индустрияси, озиқ-овқат саноати бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилади.
 
Ўз навбатида, томонлар транспорт-логистика алоқаларини янада ривожлантириш, жумладан, Баку-Тбилиси-Карс янги коридорини яратиш масаласини кўриб чиқади.

“Айни пайтда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Мамлакатлар ўртасида юқори даражадаги сиёсий мулоқот кузатилаяпти. Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ, ўйлашимча, алоқалар келгусидаги ташрифда янада мустаҳкамланади”, — дейди Г. Гулиев.
Икром Раҳмон

Теглар:Озарбайжон Ўзбекистон Гусейн Гулиев элчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар