Портлаш натижасида бир нафар қирғизистонлик ва уч нафар ўзбекистонлик жароҳатланди.
Ушбу портлаш натижасида Токтогул туманидаги Торкент қишлоғида яшовчи Қирғизистон фуқароси ва кафеда ишловчи уч нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланган.
Ҳодиса сабабини ўрганиш учун Ноокен тумани ИИБ оператив гуруҳи воқеа жойига жўнатган.
Дастлабки тахминга кўра, новвойхонада газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш содир бўлган.
Ҳозирда тегишли текширув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.