...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг озуқа захираси қанча? Вазир ўринбосари аниқлик киритди


13:52, 21.02.2018 Жамият
 4 560

30 минг тонна шакар, 9,6 миллион литр ёғ маҳсулотлари, 22,7 минг тонна картошка, 1407 тонна товуқ гўшти хориждан импорт қилинган.

2017 йилда Ўзбекистонда куз-қиш ойлари учун 445 минг тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захира қилинган.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаeв маълум қилган.
 
Захиранинг  178,3 минг тоннасини картошка, 120,1 минг тоннасини пиёз, 89,5 минг тоннасини сабзи ва 57,4 минг тоннасини гуруч ташкил этади. Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига, шунингдек, 30 минг тонна шакар, 9,6 миллион литр ёғ маҳсулотлари, 22,7 минг тонна картошка, 1407 тонна товуқ гўшти хориждан импорт қилинган.
 
Мубин Мирзаeвнинг таъкидлашича, ушбу захиранинг февраль-май ойлари давомида бир маромда сотилишини таъминлаш орқали нархларни бир маромда сақлаш чоралари кўрилади.
Фирдавс БЕК

Теглар:захира озиқ-овқат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар