Шавкат Мирзиёев Колумбия Республикаси Президентига ҳамдардлик мактуби йўллади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Колумбия Республикаси Президенти Хуан Мануэл Сантос Калдеронга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Президент ўз мактубида Путумайо провинциясида кенг кўламли табиий офатлар оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронагарчилик муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди.
Шунингдек, бутун Колумбия халқига ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига, жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил апрель ойининг илк кунлари Колумбиянинг Путумайода кучли сел оқибатда 254 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берган эдик.

Сумбула