Шубҳали предмет туфайли турар-жой аҳолиси эвакуация қилинган. Одамларни яқин атрофдаги болалар боғчасига жойлаштиришган.
Энди бу шаҳарнинг Товаришеский кўчасидаги турар-жойда ҳам портловчи қурилма топилди. Шубҳали предмет туфайли турар-жой аҳолиси эвакуация қилинган. Одамларни яқин атрофдаги болалар боғчасига жойлаштиришган.
Шаҳарнинг Невский тумани маъмурияти бошлиғи Константин Серов бу ҳақда ахборот берди, деб ёзади ТАСС.
“Портловчи қурилма топилди ва у зарарсизлантирилди”, дейди Серов. Унинг сўзларига кўра, ҳозир хавф йўқ.
“Еттинчи қаватгача ҳаммаси зарарсизлантирилди ва одамларни жойлаштиришга буйруқ берилди”, деб қўшимча қилди у. Маълум қилинишича, 8 ва 9 қаватларда терговчилар иш олиб бормоқда.
“Фонтанка.ру”нинг маълумот беришича, аввалроқ қурилма топилган уйдан уч кишини полиция ходимлари кишан билан олиб чиққан. Улардан бирини ФҚБ микроавтобусидан Тергов қўмитаси автомобилига кўчиришган.