Танқид ва таҳлил руҳида ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади
Давлат раҳбари йиғилишда Тошкент вилояти ҳокимини вазифасидан озод этиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлади. Исломжон Эргашхўжаев ўрнини Шукурилло Бобоев эгаллади.
Танқид ва таҳлил руҳида ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев йиғилишда нутқ сўзлаб, Тошкент вилояти ёшларини иш билан таъминлаш борасида сусткашликка йўл қўйилаётгани, коллеж ўқувчиларининг давомати назоратсиз қолаётганини қайд этар экан, мутасаддилар бу масалага алоҳида эътибор қаратиши зарурлигини таъкидлади.
Йиғилишда вилоятни барча соҳаларда янада ривожлантириш, саноат салоҳиятини ошириш, ижтимоий инфратузилмасини модернизация қилиш масалалари таҳлил этилди. Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар берилди.