...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд вилояти ҳокими вазир бўлди


00:02, 16.12.2016 Жамият
 7 030

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Шуҳрат Тешаев ўз вазифасидан озод этилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шахсий таркибида катта ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 15 декабрь куни таркибдаги дастлабки ўзгаришлар ҳукумат портали орқали эълон қилинди.
 
Унда Зойир Тоирович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимида кўрсатилган. Мирзаев ваколати доирасида Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексини бошқаради.
 
Шу куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Шуҳрат Тешаев ўз вазифасидан озод этилган.
 
Шуҳрат Тешаев Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимида 2014 йилнинг февраль ойидан буён ишлаб келаётган эди.
 
Янги вазир шу кунга қадар Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият юритган. 

Теглар:Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Шуҳрат Тешаев Зойир Мирзаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар