Сўнгги йилларда шакар нархининг кескин ошиб кетганини рад эта олмаймиз...
Тан олиб айтиш керакки, шакар ҳозир ҳам бироз танқис ҳолатда бўлиб, савдо дўконлари сотувчилари шакар ўрнига оқ қанд ва новвотни таклиф қилишмоқда.
Пойтахтдаги айрим тармоқ савдо масканларида бундан икки-уч йил муқаддам 2 кг ёки ундан кўпроқ шакар олмоқчи бўлган кишига қўшимча қайсидир маҳсулот олиш мажбурияти юкланганини ҳали унутганимиз йўқ.
Қувонарли томони, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси мамлакат аҳолисининг шакарга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун самарали ишларни бажармоқда.
Шу кунларда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси аҳолимиз учун шакар нархи 5 минг сўмдан ошмаслиги кераклиги борасидаги баёнот эълон қилди. Баёнотда айтилишича, компания хорижий ҳамкорлар билан шакар импорти бўйича шартномалар имзолаган.