...
МЕНЮ
ONLINE TV

Matiz учун тўлов автосалонга тўланадими ёки Шодибек акага?


18:54, 17.11.2017 Жамият
 6 476

Оққўрғонлик Шодибек Ҳошимов Matiz автоулови олиб беришини айтиб, 24 миллион сўм пулларини...

Ёдингизда бўлса, аввалроқ Янгийўл туманида девор ошиб тушиб, хонадондан пул ва тақинчоқлар ўғирлаган уч нафар йигит қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бундан ташқари, 2017 йилнинг май ойида, муқаддам судланган Феруза Маъмуржановна Турсунова Учтепа тумани ҳудудида яшайдиган фуқаро Рухшона Олимжонова Шукурованинг ишончига кириб, унга “Нурафшон” кўчасидаги кўп қаватли уйлардан хонадон олишда ёрдам беришини ваъда қилганча ундан 3,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олганлиги, сўнгра ушбу маблағни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзгаларнинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан ҳуқуқбузарликка қўл урган навбатдаги шахс Оққўрғон туманида қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ таҳририятимизга юборган маълумотлари орқали хабар берган.
 
Хабарда айтилишича, Оққўрғон туманида яшовчи 1991 йилда туғилган Шодибек Ҳошимов (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) фирибгарлик йўли билан таниши, яъни уй бекаси бўлган, 1965 йилда туғилган Сайёра Эралиеванинг ишончини суиистеъмол қилиб, “Matiz автоулови олиб бераман”, деб алдаб, ундан 24 миллион сўм пулларини олиб, жабрланувчи ИИБга  хабар бергунга қадар қайтариб бермаган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда. 
 

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ Оққўрғон тумани Фирибгарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар