Вазирлар Маҳкамасида Ҳукумат йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда олти киши тиззасигача сувга ботирилган вақтда воқеа жойида бўлган Тошкент вилояти прокурори ўринбосари, вилоят ҳокими ўринбосари ва бошқалар лавозимидан олинди.
Аввалроқ, Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари Зойир Мирзаев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Айнан Зойир Мирзаев Оққўрғон туманида олти кишини таҳқирлашга бош қош бўлганди.