...
МЕНЮ
ONLINE TV

Севинч Мўминова қизини отасига кўрсатмаётгани сабабларини ошкор қилди


17:10, 11.08.2016 Шоу-бизнес
 26 397

Хонанда Севинч Мўминова турмуш ўртоғи Шароф Муқимовга бағритош ота деб баҳо берар экан, “Қизимни кўрсатмай қўйганимнинг эса жуда КАТТА сабаблари бор”, деб қўшимча қилди.

Аввалроқ, хонандалар Шароф Муқимов ва Севинч Мўминованинг оиласига дарз кетгани, улар бирга яшамаётгани, бироқ қонунан ажрашмаганлари ҳақида хабар берган эдик. Хонанда Севинч Мўминова “Qalampir.uz” мухбири билан суҳбатда онасини ҳақорат қилгани учун турмуш ўртоғи Шароф Муқимовдан қаттиқ ранжиганини, шунда ҳам оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганини айтган эди. Мазкур интервью “Qalampir.uz” сайтига ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифамизга жойлаштирилганидан сўнг, Шароф ва Севинчнинг мухлисларидан кўплаб изоҳлар олдик. Кимдир оилавий масалага ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи йўқлигини айтса, яна кимдир Шароф ё Севинчнинг тарафини олиб чиқяпти. Кўпчилик хонанда Севинч Мўминовани фарзандини Шарофга кўрсатмаётганида айблаб, изоҳ ёзиб қолдирмоқда. Ўз навбатида Севинч ҳам бу мурожаатларга жавоб йўллади.
 
“Аёл киши нима учун турмушга чиқади? Бунинг сабаблари жуда кўп, бу сабаблардан биттасини айтаман: Мени ҳимоя қиладиган, номусимни авайлаб-асрайдиган инсоним бўлсин деб.
 
Бу бизнинг шахсий ишимиз. Бу инсоннинг мен билан қандай гаплашишини, орамиздаги муаммоларни очиқ гапириш ниятим йўқ. Қизимни кўрсатмай қўйганимнинг эса жуда КАТТА сабаблари бор. Мен учун қизимнинг соғлиги биринчи ўринда туради. Ичикишдан қизим касал бўлиб қолишини хоҳламайман. Бизга 3-4 ойда, 1 йилда бир қизини 5 дақиқага кўриб кетадиган бағритош ота керак эмас. Унинг бу қилиғидан бутун жабр қизимга бўляпти.
 
Менга ҳеч ким ачинмасин ва мен ачинадиган аҳволда ҳам эмасман. Яратганга шукр, мен жуда бахтлиман, бутун азоблар ортда қолди. Менга эмас, бахтини йўқотганларга ачининглар”, деб ёзади Севинч Мўминова.
 
Ҳозирча оила бошлиғи Шароф Муқимов Севинчнинг иддаоларига нисбатан эътироз билдирганича йўқ. Бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Севинчнинг онасини омма олдида ҳақорат қилгани учун Шароф Муқимовни айблаб келмоқда.
 
Маълумот учун, Шароф Муқимов ва Севинч Мўминова 2010 йилнинг 4 августида турмуш қуришган. 

Теглар:Шароф Муқимов Севинч Мўминова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Фарангиз
00:07 30.10.2016

Шуям ишми уят


Doston
16:51 12.08.2016

Kechirasizu oilada kelishmovchilik bo'lib turadi aytishadi-yu er-xotinni urishi doka rumol qurishi deb!


Farzona
16:11 12.08.2016

Tavba. Özlari problemalari haqida yozib hammaga tarqatadide yana aralashmela diyishiga ölimi? Unda nega yozadi har xil gaplani ? Jim ötirsinde. Özbeklarda uydigi gap köchaga chiqmasin digan naql bor.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!