Евгений Коротишкин россиялик спортчиларни қўллаб-қувватлаш учун Бразилияга келган.
2012 йилги Лондон Олимпиадасида сузиш бўйича кумуш медални қўлга киритган Евгений Коротишкин жорий йилнинг апрель ойида фаолиятини якунлаган эди. У Бразилияга россиялик спортчиларни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрди.
Спортчининг Instagram орқали берган хабарида ёзилишича, у икки нафар қароқчи томонидан ўғирлаб кетилган.
“Мазкур пост спорт ҳақида эмас. Бугун Ипанема соҳилидаги “Astor” ресторанига тушлик қилиш учун кетаётганимда, қуролланган икки номаълум шахс мени тунаб кетди. Хабар беришга шошиляпман, менинг аҳволим яхши. Мен чўнтагимдаги барча нарсаларни чиқариб, уларга бердим. Қиммат эмас, аммо хавотирли…”, деб ёзади Коротишкин Instagram’даги саҳифасида.
Аввалроқ, бразилиялик ёш йигитларнинг Рио-де-Женейро кўчаларида сайёҳларни тунаётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.