...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олма-Отада BMW Х5 ахлат қутига айлантирилди


15:01, 11.08.2016 Олам
 3 663

Автомобиль тўрт йилдан буён аянчли аҳволда автотураргоҳда сақланаётгани айтилмоқда.

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида олд чироқлари, ойналари олиб ташланган BMW Х5 автомобили ахлат солинадиган қутига айлантирилди. Бу ҳақда “Nur.kz” ёзмоқда.
 
Хабарга кўра, машинанинг кузови ва шиналаридан бошқа ҳеч нарса қолмаган. Мазкур автомобиль эҳтиёт қисмлари сотиладиган дўкон олдидаги автотураргоҳда суратга туширилган. 
 
Сурат Instagram ижтимоий тармоғидаги @zhest_kz саҳифасида чоп этилган. Фойдаланувчилардан бири мазкур автомобиль бу жойда тўрт йилдан бу ерда турганини ёзиб қолдирган. 
 
Маълумот ўрнида, BMW Х5 Германиянинг BMW компанияси томонидан 1999 йилдан буён ишлаб чиқарилади. Ушбу автомобиль турли хил йўл қопламаларида ҳаракатланишга мўлжалланган.  Мазкур машинанинг ишлаб чиқарилиши 2013 йилда тўхтатилган.  Машинанинг нархи тахминан 55 минг АҚШ долларига тенг.
Руслан Сулаймонов

Теглар:BMW Х5 Олма-Ота Ахлат қути 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!