...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонлик таниқли фигурали учувчи ўлдириб кетилди


11:00, 20.07.2018 Олам
 6 637

Ҳозирда шаҳар Ички ишлар департаменти ходимлари уларни қидирмоқда.

Кеча, 19 июль куни Олма-ота шаҳрида қозоғистонлик фигурали учувчи Денис Тен пичоқланиш натижасида вафот этган. Бу ҳақда “КазИнформ” хабар бермоқда.
 
Спортчи шифохонга олиб борилган. Бироқ жуда ҳам кўп қон йўқотгани сабаб уни ҳаётда сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
 
Маълумотга кўра, икки ўғри унинг автомобили кўзгусини ўғирламоқчи эканини спортчи кўриб қолиб, уларга қаршилик кўрсатган. Оқибатда ўғрилар спортчига пичоқ билан зарба берган.
 
Жиноятчилар воқеа жойидан яширинган. Ҳозирда шаҳар Ички ишлар департаменти ходимлари уларни қидирмоқда.
 
25 ёшли Денис Тен 2014 йил Сочида ўтган қишки Олимпия ўйинларида фигурали учиш бўйича бронза медали соҳиби бўлган. Бундан ташқари, фигурали учиш бўйича 2013 ва 2015 йиллардаги жаҳон чемпионатларининг бронза ва кумуш медали совриндори.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Денис Тен жиноят Олма-ота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!