...
МЕНЮ
ONLINE TV

Денис Теннинг қотиллари узоқ муддатга “кесилди”


16:01, 18.01.2019 Олам
 7 998

Жиноий ишлар бўйича Олма ота шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро судида жиноятчиларга ҳукм ўқилди.

Кеча, 17 январь куни Қозоғистоннинг Олма ота суди фигурали учиш устаси Денис Тенни ўлдирганликда айбланган Арман Кудайбергенов ва Нурали Киясовни 18 йилга озодликдан маҳрум қилди.
 
“Новая газета”нинг ёзишича, учинчи судланувчи Жанар Толибаева эса жиноят содир этилгани тўғрисида хабар бермаганликда айбдор деб топилди ва тўрт йилга қамалди.
 
Бу иш бўйича жараён Жиноий ишлар бўйича Олма ота шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро судида 3 январда бошланган.
 
Денис Тен ўтган йилнинг 19 июлида Олма отадаги шифохонада вафот этди. У шифохонага ўша куни пичоқдан олган жароҳатлари туфайли олиб келинганди.
 
Терговга кўра, Тен ҳодиса жойида қўлга олинган автомобиль ўғриларининг қурбонига айланган.
 
Маълумот учун, 25 ёшли Денис Тен 2014 йил Сочида ўтган қишки Олимпия ўйинларида фигурали учиш бўйича бронза медали соҳиби бўлган. Бундан ташқари, фигурали учиш бўйича 2013 ва 2015 йиллардаги жаҳон чемпионатларининг бронза ва кумуш медали совриндори.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Денис Тен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!