...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур спортчи пичоқланган қурол полицияга топширилди


15:02, 25.07.2018 Олам
 3 963

Гумонланувчилар қурол беркитилган жойни кўрсатган.

Аввалроқ, Қозоғистонда машҳур спортчи Денис Тен қотиллигида ҳар икки гумонланувчи қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 24 июль куни Денис Тен қотиллигида гумонланувчилардан бири кўрсатмани текшириш учун воқеа жойига борилганда спортчи қотиллигида фойдаланилган қуролни полицияга топширган. Бу ҳақда “Казинформ” хабар бермоқда.
 
“Айни вақтда суд олди тергов ишлари давом эттириляпти. Гумонланувчилар Киясов Н.Д. ва Кудайберганов А.Б. айбларини тан олиб, далил бўлувчи буюмни бердилар. Хусусан, гумонланувчи Кудайберганов қотиллик қуроли – пичоқ беркитилган жойни кўрсатди, пичоқ жиноий иш материалига қўшиб қўйилди”, дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни машҳур фигурали учувчи Денис Тен пичоқланиб, кўп қон йўқотгани сабабли шифохонада вафот этган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Денис Тен Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!