...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин яна бир мегакўприк қурилишига рухсат берди


14:16, 25.07.2018 Олам
 4 824

Россия президентининг қарори мамлакатнинг Узоқ Шарқ минтақасидаги қисмини ривожлантириш учун ҳам муҳим.

Кеча, 24 июль куни Россия президенти Владимир Путин Сахалин ороли ва мамлакатнинг қитъа қисмини бирлаштирувчи мегакўприк лойиҳасини ишлаб чиқишга буйруқ берди.
 
“Биламан, мамлакатнинг қитъа қисмини Сахалин ороли билан боғловчи кўприк қуриш масаласи ўн йиллардан бери муҳокама қилинади. Депутатларингизнинг ёзишича, бу сахалинликларнинг катта орзуси”, деган Путин.
 
Росси раҳбари бу масала мамлакатнинг Узоқ Шарқ ва шимолий ҳудудларини ривожлантириш учун ҳам муҳимлигини таъкидлаган.
 
Кўприк қурилишини ҳукумат баҳолаши керак бўлади. Лойиҳани қисман Саҳалиннинг ҳудудий бюджети эвазига қуриш мўлжалланяпти.
 
Инфраструктуравий лойиҳанинг умумий қиймати тахминан 540,3 миллиард рубга баҳоланяпти. Шундан 252,8 миллиард рубль оролни қитъа билан боғловчи 6 километрли темирйўл қурилиши учун ажратилади. Россия Темир йўллари бу лойиҳа Қрим кўпригига қараганда 3,5 баравар қиммат бўлишини таъкидлаяпти.
 
Эслатиб ўтамиз, Россияда жорий йил 15 май куни Керч бўғози устида қурилган Қрим кўприги очилди. Объект Россия ва яриморолни боғлайди. Унинг узунлиги 19 километрга тенг бўлиб, йирик лойиҳа давлатга 227,92 миллиард рублга тушган.
 

Теглар:Қрим кўприги Россия Сахалин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!