Денис Тенни ўлдирилгани юзасидан ўтказилган тезкор тергов тадбирлари натижасида жиноятга алоқадор бир шахс қўлга олинди.
Полиция Денис Тенни ўлдиришда гумон қилинаётган икки шахсдан бирини қўлга олган. У айбини тан олган. Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 99-моддаси 2-қисмига кўра тергов ишлари бошланган.
“Денис Тенни ўлдирилгани юзасидан ўтказилган тезкор тергов тадбирлари натижасида жиноятга алоқадор бир шахс қўлга олинди. Яна бир гумонланувчига нисбатан қидирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади Қозоғистон ИИВ хабарида.