Уларнинг орасида шу вақтгача бир неча марта судланганлар борлиги айтилмоқда.
Маълум бўлишича, ушбу гуруҳ аъзолари беш кишидан иборат бўлиб, улар орасида Ўзбекистонда муқаддам судланганлари ҳам бор.
Олма-ота шаҳар Ички ишлар департаменти уларнинг уч нафари аёл, икки нафари эркак киши эканлигини айтган.
Жабрланган нафақачи отахон ва онахонлар бу ҳақида қуйидагиларни маълум қилган:
“Бу фуқаролар пенсионерларни алдади. Улар пул купюраларини текшириш ва кейинчалик янгисига алмаштириб бериш шарти билан кексаларнинг тўплаб қўйган омонатларини олиб кетишди”.
Суриштирув натижасида, ушбу жиноий гуруҳдан бўлган аёллар гипноздан фойдаланганликлари аниқланган.
Бундан ташқари жиноятчилар нафақачиларни ҳисобидаги пулларни уларга олиб бериши учун банкка қадар кузатиб борган ва улар келтириб берган маблағни олиб кетишган.
Гипноздан кейин қариялар ўзларининг пулларини қандай қилиб бериб қўйганликларини қийинчилик билан эслай олганлар.
Ҳозирда шаҳар Ички ишлар департаменти ушбу жиноий гуруҳга нисбатан қидирув эълон қилган.