Аёл турмуш ўртоғи ва икки боласи билан ўтган йилнинг ёзида Россиянинг Красноярск ўлкасига кўчиб келган
Маълумотларга қараганда, 27 ёшли аёл турмуш ўртоғи ва икки боласи билан ўтган йилнинг ёзида Красноярск ўлкасига кўчиб келган. Эркак такси ҳайдовчиси сифатида ишлай бошлаган, аёл эса уйда ўтириб, болалар тарбияси билан шуғулланган.
Аёл ўзининг 4 ёшли қизчаси билан жуда қўпол равишда муносабатда бўлиб келган ва арзимас сабаблар учун уни калтаклаган. Қўшнилар тез-тез аёлнинг уйида бақир-чақирларни ва бола йиғисини эшитишган.
Қаҳрли она ўз фарзандини дўппослагани етмагандек, унинг бўйнини бўғиб, бурнини токи жони чиққунча беркитиб турган. Экспертиза гўдакнинг танасида номаълум буюм ёрдамида қолдирилган 40та жароҳат изи борлигини аниқлаган.