...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Wikileaks” асосчиси Эквадор элчихонасида сўроқ қилинади


11:57, 11.08.2016 Олам
 2 660

Жулиан Ассанж Лондондаги Эквадор элчихонасида 2012 йилдан буён яшаб келмоқда.

“Wikileaks” сайти асосчиси Жулиан Ассанж Лондондаги Эквадор элчихонаси биносида сўроқ  қилинади. У бу ерда тўрт йилдан буён яшаб келмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди
 
Эквадор прокуратураси Швециянинг Ассанжни сўроқ қилиш юзасидан мурожаатига розилик берди. Яқин ҳафталар ичида у билан мулоқот ўтказиш куни белгиланади. 
 
Маълумотларга қараганда, Швеция Ассанжни номусга тегишда айбламоқда. Лекин у буни рад этиб келмоқда. Сўроқ айнан шу масала юзасидан ўтказилади. Ассанжнинг фикрича, у Швецияга қайтса, Стокгольм уни “WikiLeaks” сайтининг фаолияти туфайли АҚШга экстрадиция қилади. 
 
Ассанж 2012 йилдан бери Лондондаги Эквадор элчихонасида яшириниб келяпти. Қамоққа олишга бўлаётган ҳаракатларни у сиёсий ҳаракат деб билмоқда. Чунки у махфий ҳужжатлар борасидаги сирларни билгани учун ҳам АҚШ томонидан таъқиб қилиниши мумкинлигини айтмоқда.
 
Маълумот ўрнида, “WikiLeaks” лойиҳаси 2006 йили ишга туширилган ва унда бир неча йилар давомида махфий ҳужжатлар борасидаги маълумотлар чоп этиб борилган. Айниқса, АҚШ дипломатик хизмати билан боғлиқ ҳужжатлар ҳам сайтнинг эътиборидан четда қолмаган. 
Руслан Сулаймонов 

Теглар:Wikileaks Жулиан Ассанж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!