Дональд Трамп ва WikiLeaks ўртасидаги бир қанча ёзишмалар Twitter ижтимоий тармоғидан ўрин олди.
“Argumenti.ru” ахборот манбасида қайд этилишича, АҚШ президентининг ўғли бу сафар WikiLeaks сайти ходими билан нималарни ёзишганини ўзининг Twitter ижтимоий тармоғида скриншотлар орқали ошкор қилди.
Хусусан, у бу алоқалар давомида у отасининг сайловолди ҳаракатлари, отаси ва Россия ҳукумати аъзоларининг у билан алоқалари, WikiLeaks вакили Жулиан Ассанж, Хиллари Клинтон ҳақидаги мавзуларда маълумот олишган.
Шунингдек, WikiLeaks ахборот манбаси Кичик Дональд Трампдан АҚШ президентининг солиқ декларациясига тааллуқли хабарлари тўғрисида маълумотлар олишга муяссар бўлди.