Ҳукумат делегациясининг Германияга ташрифи 17 ноябргача давом этиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати берган хабарга кўра, Мюнхенда ўтадиган учрашувлар давомида Ўзбекистон делегацияси Бавария Федерал ҳудуди Бош вазири Хорст Зеехофер билан учрашади. Делегация, бундан ташқари, Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси йиғилишида, Германия–Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашида иштирок этади.
Ўзбекистон–Германия бизнес-форуми ҳамда иқтисодиёт ва инвестиция соаҳаларидаги ҳамкорлик бўйича икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш бўйича қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Германияга ташрифи 17 ноябргача давом этиши белгиланган.