...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эммануэль Макроннинг сайловолди сирлари фош этилади


17:28, 31.07.2017 Олам
 3 325

`WikiLeaks` сайти Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макроннинг сайловолди штаби фаолиятида фойдаланилган ёзишмаларни эълон қилди.

`WikiLeaks` сайти Франция Республикаси Президенти Эммануэд Макроннинг сайловолди штаби фаолиятида фойдаланилган 21 мингдан ортиқ ёзишмаларни эълон қилди.
 
Дастлабки хат 2009 йил март ойида қайд этилган бўлса, сўнгги ёзишма 2017 йил апрель ойи билан қайд этилган.
 
Маълум қилишича, сайт ихтиёрида яна 71.8 минг дона хат бўлиб, улар 5 мингдан ортиқ шахс томонидан юборилган.
 
Энг катта ҳажмдаги маълумотлар Макрон ва Марин Ле Пен сайловларда иккинчи турга чиққан кунидан олдин алмашилган. Маълумотларни умумий ҳажми 9 гигабайтга тенг эканлиги айтилган.
 
`WikiLeaks` асосчиси Жулиан Ассанжнинг фикрига кўра француз сиёсатининг ҳақиқий юзини кўрсатувчи ҳужжатлар қишда эълон қилинади.
 
Франция Миллий ахборот тизимлари хавфсизлиги агентлиги хакерлар ҳужуми содир этилганини тасдиқлаган ва бу ҳужум жуда содда йўллар билан содир этилгани айтиб ўтган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Франция Макрон Марин Ле Пен WikiLeaks 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!