`Intellect` хусусий мактаб ўқувчилари халқаро мусобақада 1 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритди.
Мазкур мусобақа финалида жаҳоннинг 11та давлатидан келган 1200дан ортиқ 1-12 синф ўқувчилари иштирок этдилар. Шахсий мусобақалар давомида ўқувчилар 60 дақиқа ичида 20 та математик масала ечимини ҳал этишди.
Шахсий мусобақаларда 3 синф ўқувчиси Иноятова Нигина олтин: 2 синф ўқувчиси Каретников Владимир кумуш ва 1 синф ўқувчиси Мустафин Марат, 2 синф ўқувчиси Мирзаев Ахат, 4 синф ўқувчилари Шарифхўжаев Амир ва Обиджонова Самина бронза медалларини қўлга киритдилар.
Жамоавий мусобақаларда 4 синф ўқувчилари Муҳитдинова Анора, Шарифхўжаев Амир ва Зоҳидова Фарангизлар кумуш медаль ғолиби бўлишди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Камалак” болалар ташкилоти сардорлари мусобақа ғолибларини хонадонларига бориб, уларни фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан муборакбод этдилар.