Қонун лойиҳаларини муҳокама этиш бўйича мажлисда экспертлар гуруҳининг аъзолари иштирок этди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги, “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокамасини ёшлар бевосита кузатиб борди.
Депутатлар ўз ишларини “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар
Мажлисда қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишга тайёрлаш доирасида уларнинг жамоатчилик муҳокамаларини жойларда тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг, ҳудудий партия ташкилотларининг, ёшлар, аёллар, кекса авлод вакиллари, турли соҳа экспертлари ва мутаҳассислари иштирокида ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирилди.
Таъкидлаш жоизки, бундай амалиёт парламент қуйи палатасида бир неча бор синовдан ўтказилган. Хусусан, Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини муҳокама этиш бўйича мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузурида фаолият кўрсатаётган экспертлар гуруҳи аъзолари иштирокида бўлиб ўтди.