Ҳодисада депутатнинг онаси ҳалок бўлган.
Таъкидланишича, ЙТҲ Бишкек-Ўш автомобиль йўлининг 205-километрида юз берган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, эркак бошқарувни эплай олмаган. Натижада у шифохонага олиб борилган. Унинг 69 ёшли онаси воқеа жойида ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.
Ҳалокатга учраган депутат Қирғизистон Социал-демоткратик партияси фракцияси аъзоси Нодирбек Каримов бўлган.